Франция чекишни таъқиқлади

Article
Франция чекишни таъқиқлади. Наҳот бунинг иложи бўлса деб ўйлашингиз мумкин. Эртага эълон қилиниши режалаштирилган фармойишга кўра мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ишлаш вазирлиги чекишни таъқиқлади. Фақат... Фақат чекишни инсонларда обрў сифатида талқинни пайдо этувчи бир қатор машҳур брендлар номи билан аталувчи тамаки маҳсулотларига нисбатан таъқиқ қўйилди.
Чунки бундай тамаки маҳсулотлари чекмайдиган инсонларни ҳам ўзига жалб этиб, кашандаликка рағбат уйғотмоқда. Уларни ўзида олиб юриш аҳоли орасида обрў ҳисобланади. Бу эса чекиш ҳақида инсонларда ижобий фикр уйғотади. Vogue, Fine, Allure ва Corse ҳамда бошқа бир қатор маркалар номи остида ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини чекиш таъқиқланди. Шунингдек, Caf creme, Paradiso ва Punch яна бошқа бир қатор сигара ва сигариллалар истеъмолига ҳам чеклов қўйилади. Бу  ҳақда France Presse (AFP) агентлиги хабар бермоқда . 

Биз Twitterда