Франция ҳам Евроиттифоқни тарк этади...

Article

Франциянинг "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пен Грециянинг "Димократия" газетасига берган интервьюсида мамлакатини Европа Иттифоқидан чиқариб олиш сиёсатини юритиш ниятида эканлигини таъкидлади.

"Frexit (французларнинг ЕИдан чиқиши) менинг сиёсатимнинг бир қисми бўлади", - деди Франция президентлиги учун сайловларда иштирок этишни режалаштираётган Ле Пен.

"ЕИ нима ўзи? - деган саволни ўртага ташлайди сиёсатчи, – Ушбу ташкилот Европа халқлари фикрларини менсимайди.  У Юнкер (Еврокомиссия раиси Жан Клод Юнкер) каби бир гуруҳ банк аёнлари ва технократлар  манфаатларига хизмат қилади.

Ле Пеннинг фикрича, “ЕИ Европа давлатлари миллий суверенитети юрагига урилган пичоқдир. Евро эса валюта эмас, Брюссел томонидан ўз сиёсатини ўтказиш учун қўрқитиш қуролидир”.

“Миллий фронт” етакчиси “ НАТОга ҳам энди эҳтиёж йўқ”, дея ҳисоблайди. “Ушбу блок Варшава шартномаси ва коммунистик Совет Иттифоқини кенгайиш хавфи мавжуд бўлган пайтда тузилган. СССР эса энди йўқ, Варшава шартномаси ҳам ўз кучини йўқотган. Вашингтон НАТОни Европада ўз мақсадларини амалга ошириш учун қўллаб-қувватлаб турибди”, - дейди Ле Пен. 


Биз Twitterда