Франция тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги фаолияти бўйича келишув ратификация қилинди

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Франция тараққиёт агентлигининг (AFD) Ўзбекистонда фаолият юритиши бўйича ҳукуматлараро келишувни тасдиқлади. Бу ҳақда ҳукумат манбалари хабар берди.
Бу келишув Франция тараққиёт агентлиги (AFD) ҳамда унинг тизимидаги “Иқтисодий ҳамкорликда кўмаклашиш ва иштирок этиш жамияти”нинг (Proparco) Ўзбекистон ҳудудидаги фаолиятини тартибга солади.
2016 йил декабрида Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистон билан Самарқанд шаҳрида маиший қаттиқ чиқиндиларни бошқаришни модернизация қилиш бўйича лойиҳа доирасида 23,5 млн евро миқдоридаги кредит берилиши тўғрисидаги шартномани имзолаганди. Бу Агентликнинг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳаси ҳисобланади.

Биз Twitterда