Франция: Саркози Қаддофийга суянган бўлса, бу сафарги "фаворит" сенегалликдан мадад олмоқда...

Article
Францияда сайлов арафасида президентлик учун кураш жуда қизғин кетмоқда. Асосий фаворит сифатида эътироф этилаётган Франсуа Фийоннинг яна бир муаммоси чиқиб қолди. Анча пайтдан бери хотини Пенелопа ва унга тўланган маош, совғалар можароси туфайли суриштирув ишларидан боши чиқмай қолган сиёсатчига  бу сафар журналистлар ҳужум қилишди.
Маҳаллий матбуот аввалдан Фийоннинг ўта қиммат кийимлар кийишини, ўзи оро бериш учун кўп пул сарф этишини ёзиб келарди. Охирги пайтларда унинг ғаройиб ҳомийлари борлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди.
Жума куни BFM TV телеканали Фийоннинг шундай ҳомийларидан бирини - келиб чиқиши сенегаллик бўлган Робер Буржини онлайн эфирга чақирди. Адвокатлик билан шуғулланувчи Буржи ҳақиқатдан ҳам Фийонга ўтган ойда 13 минг еврога костюм олиб берганини тан олди.
Қизиқ, Франциянинг собиқ президенти Николья Саркози сайловолди кампанияси пайтида Ливиянинг ўша пайтлардаги раҳбари Муаммар Қаддофийдан молиявий кўмак олиб турганини барча биларди. Ҳатто буни НАТО қўшинлари ўз мамлакатига ҳужум қилган пайтида Қаддофийнинг ўзи ҳам айтиб, “мени пулим билан президент бўлиб, энди ўзимга ҳужум қиляпсанми Николья”, деганди. 
Бунинг олдида Фийон қилаётган ишлари ҳеч нарса эмас, майда-чуйда харажатлар учун сенегалликнинг "фойдаси" тегиб турса нима бўлибди. Сиз нима дейсиз?...

Биз Twitterда