Фожеали муҳаббат тарихи

Article
Алишер Навоий номидаги Кино саройида "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан суратга олинган "Дадам бетоб" бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Бундан бир ҳафта бурун ушбу фильмнинг тараддудий намойиши ўтказилганди.
Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг фильмида асосий ролларни Юлдуз Ражабова, Феруза Саидова, Фарҳод Абдуллаев каби маҳоратли актёрлар ижро этган.
"Ушбу лойиҳани тасвирга олиш жараёнлари  беш йил давомида ортга суриб келинди, — дейди режиссёр АФИША.УЗга. — Менинг сценарийим турли сабабларга кўра қабул қилинмади. Ўтган йили ниҳоят  “Ўзбеккино”даги ҳамкабларимиз уни суратга олишни тасдиқлашди. “Дадам бетоб” фильмидаги воқеалар ғояси анча олдин туғилган. У пайтда Сурияда уруш ҳам бошланмаганди, ИШИД деган бало ҳам йўқ эди. Ички сезгим буни олдиндан пайқаган. Бу менинг мавзуга шахсий ёндошувим. Фильмнинг асосий ғояси у эмас. Тўғрироғи, бу фожеали муҳаббат ҳақида ҳикоядир".
Янги бадиий фильмда  аёл бошига тушган ҳаёт синовлари, ирода, қатъият ва сабот, меҳр-оқибат, инсонийлик фазилатлари ҳар қандай шароитда ҳам турли таназзулларни енгиши, салбий ҳолатлардан асраши ҳақида ҳикоя қилинади. 

Биз Twitterда