Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "носвой"ни таъқиқлашдан кимга фойда?

Article
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўз сайтида хорижга чиқаётган ҳамюртларимиз учун эслатма эълон қилди. Эслатмада “Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо мамлакатларига нос олиб кириш, сақлаш, тарқатиш ва ишлаб чиқариш таъқиқланганлиги, ва бундай ҳолатлар аниқланганда борилган мамлакат қонунчилигига кўра жавобгарликка тортилиши” билдирилган.
Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон киради. Қўшниларимиз қозоқлар ва қирғизлар нос чекишни бутунлай ташлашганига ҳеч ишонгинг келмайди. Энди Тожикистон бу иқтисодий иттифоққа кириши ҳақида гап бормоқда, тожикларга бу талабни эълон қилинса, катта қисм аҳоли бундай ҳамкорликка қарши бўлиши тайин...
Носнинг соғлиққа зарари жуда кўп. Фақатгина тушуниш қийин ҳолат шуки, носни таъқиқлаган бу иттифоқ мамлакатларида сигарет ишлаб чиқариш ва сотишни чекловчи ҳеч қандай қонун йўқ. Ёки ҳамма гап тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг юқори даражадаги лоббистларидами? Чунки носни чекишни ташлаш дегани ўз ўзидан сигарет чекишни бошлаш деганидир...

Биз Twitterда