Эрон Форс кўрфази араблари билан муносабатларни тикламоқчи

Эрон Форс кўрфази ҳудудидаги араб давлатлари билан муносабатларни яхшиламоқчи. Бу ҳақда ҳудуд мамлакатларига сафари арафасида, жумладан Уммон ва Қувайтга расмий ташрифи олдидан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Мехр агентлигига баёнот берди.
"Яхши қўшничилик ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш Эрон ташқи сиёсатининг устувор вазифасидир. Эрон Ислом республикаси ҳеч қачон агрессив мақсадларни кўзламаган ва бошқа давлатлар ички сиёсатига аралашмаган. Кўп асрлардан буён шиалар ва суннийлар тинч-тотув яшаб келишган. Уларнинг дўстлиги учун ҳеч қачон ташқи кучларнинг аралашуви керак бўлмаган", - таъкидлади Руҳоний.

Биз Twitterда