Эрон АҚШ санкцияларига нисбатан нафратини намойиш қилмоқда

Article

Эрон олий қўшинлари АҚШ томонидан эълон қилинган санкциялардан сўнг ҳарбий машғулотларни бошлаб юборди. Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси (ЭИПК) АҚШнинг Теҳронга баллистик ракета синови туфайли киритган санкцияларига жавобан ҳарбий машқларни бошлаб юборди, деб хабар қилади РИА Новости.
Sepahnews сайтида келтирилишича шанба куни эрталаб бошланган ИИПК ҳарбий-космик кучлари машғулотлари Эроннинг ҳар қандай таҳдидларга қарши туришга тайёрлигини намоён қилмоғи керак.
Машғулотларда қўлланилаётган шиорларда "санкциялар ва таҳдидларга нисбатан нафрат" деган сўзлар қулоққа чалинади, дейилган хабарда. Ҳарбий машқларда катта ва ўрта масофадаги турли ракета ва радиолокация тизимлари ишлатилган.
Машғулотлар давомида "Тебес", "Сайёд-2", "Севвом-э Хордад" сингари ракета мажмуаларидан фойдаланилган. 

Биз Twitterда