Эрдоған, Қўшма баёнотни имзолаган ручкасини Мирзиёевга туҳфа қилди

 
Хабарингиз бор, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған расмий ташриф билан Ўзбекистонда икки кун бўлиб қайтди.
Кеча Кўксаройда ўтган самарали музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Бу маросим жараёнида расмий манбаларда эълон қилинмаган, бироқ эътиборга молик ҳолат воқеъ бўлди.
Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида ҳужжатлар имзоланиши якунида, Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган Қўшма баёнотни имзоладилар.
Имзолар қўйилиб, ҳужжатлар алмашинуви амалга оширилгач, Туркия Президенти Эрдоған, Қўшма баёнотни имзолаган ручкасини Шавкат Мирзиёевга туҳфа қилди.
 

Биз Twitterда