Эрдоған ўлим жазосини қайтармоқчи: Давлатнинг қотилликни авф этишга ҳаққи йўқ!

Article

Анқаранинг Кечиўрен даҳасида янги метро станцияси очилишига қатнашган Туркия Президенти Режеп Тайип Эрдоған йиғилганларнинг Туркия қонунчилигига ўлим жазосини қайтариш юзасидан қичқириқларига шундай изоҳ берди: “Агар парламент буни ёқласа, мен сўзсиз имзолаб, тасдиқлайман. Менинг бу борадаги қарашим ҳаммага аён. Давлатнинг қотилликни авф этишга ҳаққи йўқ. Қотилни афв этиш ҳуқуқи ўлдирилганларнинг яқинларида, ворисларида бўлади. Агар давлатга қарши қилинган жиноят бўлса, буни давлат балки авф этар, фақат бунгагина давлатнинг ҳаққи бор”  Бу ҳақда beyazgazete хабар берди.

Маълумот учун, Туркияда охирги марта ўлим жазоси 1984 йили қўлланилган. 2001 йили Конституциядан ва 2004 йили Туркия Жазо Қонунидан ўлим жазоси билан боғлиқ бандлар чиқариб ташланган.

Биз Twitterда