Энди лампочкалар: ДХХ Чегара қўшинлари миллионлаб сўмлик контрабандани тўхтатиб қолди

 
УЧҚЎРҒОН / VodiyMedia / – 2019 йил 6 февраль куни, Наманган вилояти Учқўрғон тумани Пахтачи маҳалласининг чегара олди ҳудудлари орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтишга уринилган жами қиймати 11 миллион 600 минг сўм бўлган 300 Вт электр лампочкалари, Наманган вилоят ДХХ Чегара қўшинлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда қонунбузар фуқарога нисбатан мазкур иш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Биз Twitterда