Элдор Шомуродовга Ла Лига пешқадамларидан бири харидор

 
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Ла Лигада, Испаниянинг «Севилья» клубида давом эттириши мумкин.
Россия Премьер-Лигасида биринчи даврани иккинчи ўринда якунлаган «Ростов» клуби тўпурари испан жамоасининг ёзги трансфер ойнасидаги мақсадларидан бири экани маълум бўлди.
Шомуродов Россия чемпионатининг ушбу мавсумида 10 та гол урган ҳолда тўпурарлар рўйхатида етакчи бўлиб турибди.
«Севилья» Ла Лигада 12 ўйиндан сўнг пешқадамлар “Реал”, “Барселона” ва “Реал Сосьедад”дан атиги 1 очко ортда қолган ҳолда, “Атлетико” билан тенг 21 очко билан жамғариб, 4-5-ўринларда бормоқда.

Биз Twitterда