Дунё ғаройиботи: Таиландда эгасини заҳарли кобрадан итлар қутқарди

Article
Интернетда пайдо бўлган янги видеода Таиландда ўз эгасини заҳарли кобра ҳужумидан қутқараётган итларни кўриш мумкин. Бу ҳақда DailyMail га асосланиб, РИА хабар берди.
Икки ярим метрлик ўта заҳарли илон Таиланднинг Пхтисанулок вилоятида яшовчи аёлнинг боғига ўрмалаб кирган. Садоқатли итлар дарров илонга ташланиб, уни ҳайдаб солишга муваффақ бўлишган. Шуни эътиборга олиш керакки, бу турдаги кобранинг биргина чақиши инсон ёки ҳайвонни ҳаётига зомин бўлади. Лекин итлар унинг чақишига йўл бермай, қочишга мажбур қилишди. 
 

Биз Twitterда