Дубай – саёҳатчилар учун ҳақиқий жаннатнинг ўзгинаси. Бу ерда сиз ажойиб харидларни амалга оширишингиз мумкин. Шунингдек замонавий меъморчиликнинг энг сўнгги ютуқлари томошасидан баҳраманд бўла оласиз. Даҳшатли осмонўпарлар ва бетакрор мажмуалар сизнинг хизматингизда. Дубайда дунёдаги энг катта аквариум ҳамда энг катта гулларга бурканган боғ мавжуд. Яна бошқа маълумотларни билмоқчимисиз? Унда қуйидагиларнинг ўқинг!
1. Туб фуқаролар аҳолининг 20 фоиздан кам қисмини ташкил этади
2. 1991 йилда Дубайда атиги битта осмонўпар бино бор эди, ҳозир уларнинг сони 400 дан ошиб кетди
3. Дубай ҳукумати фуқароларига ташланган ортиқча вазнинг ҳар бир килосига 2 граммдан тилла беради!
4. Дубайда музлатгичдаги тугмани босиш орқали уйга пицца буюртма берса бўлади
5. Дубайда полициячилар улардан ҳеч ким қочиб кетолмаслиги учун Lamorghini, Ferrari ва Bently'да юрадилар
6. Автобиль рақами бу ерда мақом ва обрўдан дарака беради. Улар сотилади ва баъзида харидлар 14 млн. доллардан ҳам ошиб кетади. Энг қиммат рақамлар бу - бирхоналик сонлар, ундан кейин икки хоналиклар ва х.к.
7. Баъзи банкоматлардан тилла олса бўлади
8. Дубай даромадининг учдан бир қисмини маҳаллий аэропорт беради. У ғазнани 22 миллиард доллар билан тўлдиради
9. Дубайда 4 645 152 кв. м майдонни ўз ичига олган иқлими назорат этиладиган "шаҳар ичидаги шаҳар" қурилмоқда
10. Дубайда минглаб люкс классдаги автомобиллар шундоқ кўчага ташлаб кетишади
11. Қонун томонидан тақиқланганига қарамай, Дубайда ёввойи экзотик ҳайвонларни уйда сақлаш урфга кирган