Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги семинарларда муҳокама қилинди

 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги: фуқаролар ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзуларини қамраган семинарлар ташкил этилди.
Семинарларда Наманган вилоятидаги ахборот-кутубхона марказлари, таълим муассасалари, МФЙлар, ННТ, шунингдек, вилоятдаги хўжалик субъектлари ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, ОАВ муҳаррирлари ҳамда ижтимоий тармоқлар администраторлари қатнашдилар.
 
 
Семинарлар ишини вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Раҳимжон Ирисов олиб борди.
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарафутдинов кун тартибидаги масала юзасидан ахборот берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Тўхтабоев ҳар икки масала юзасидан маъруза қилди.
 
 
Фаолият очиқлигини таъминлашда Ахборот хизматларининг роли мавзусида энг яхши амалиёт намуналари юзасидан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоев сўзлаб берди.
Семинарлар ишида бошқарма бош мутахассиси – А.Эргашев, “Тараққиёт мезони” газетаси мухбири С.Абдураҳмонов, Наманган шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Азизбек Абдувалиев, адлия бошқармаси мутахассиси З.Ахмадхўжаева ва бошқалар ўз мулохазаларини билдиришди.
ОАВ вакиллари савол-жавобларда фаоллик кўрсатишди.
Депутатлар семинарни ниҳоятда ишчанлик билан ўтганлигини алоҳида қайд этдилар.
ўз мухбиримиз

Биз Twitterда