Давлат Назар Хоразмда ногиронларни шилган муттаҳам ва фирибгар экани маълум бўлди!!!

 

Ўзини журналист сифатида кўрсатиб, Наманганда фитна-фасод бошлаб юрган Давлат Назар ҳақида бугун иккита материал эълон қилган эдик. Бу мақолалар Фейсбук ижтимоий тармоғидаги энг йирик гуруҳ - “Халқ билан мулоқот” саҳифасида эълон қилингач, Республикамизнинг турли бурчакларидан шарҳлар ва фикрлар билдирилишга бошланди.

Энг ҳайратланарлиси, Қурбон Муҳиддинов исмли фойдаланувчи қолдирган шарҳ-мақола бўлди. Уни ўқиб, Давлат Назарнинг "гастролини"нинг асл мақсадини сал тушунгандай бўлдик. Мана, айнан келтирамиз, хулоса сиздан:

НОГИРОН БОҚУВЧИСИНИ ШИЛГАН МУТТАҲАМ!

Телеграм каналимизда “Эҳтиёт бўлинг, фирибгар!” мақоласи эълон қилингач бизни йўқловчилар сони бир мунча кўпайиб қолди. Баъзи бировлар Давлатназар Рўзметов алдов йўли билан пул олгани, энди эса уни ҳеч қаердан топиб бўлмаётганини айтиб нолишди. “Ҳуқуқ-тартибот идораларига арз қилсак, бола-чақасига увол, қамаб қўйишса, норасидалар қийналиб қолишади. Ахир ҳаммамиз ҳам мусулмонмиз-ку!” дейди ўзининг лақмачилигидан куйиб юрган ҳамюртларимиздан бири Қобилжон Атаев.
Урганчлик Камолот Умарова тўрт фарзанднинг онаси. 16 яшар қизи Кумушхон болаликдан ногирон. Бахтга қарши, турмуш ўртоғи бевақт оламдан ўтгач, К.Умарова оилани базўр тебратиб келаётган эди. Ижрама-ижара юриш, касалманд қизини даволатиш бу аёлга осон бўлмаган. 
Ана шундай кунлардан бирида у Д.Рўзметов билан танишиб қолади. Д.Рўзметов унга уй билан таъминланишига ёрдам беришини айтади. 
- Урганч шаҳар ҳокимлиги бизни уй билан таъминлади. Муаммоимизни кўтариб чиққач мушкулимиз осон бўлгани учун Давлатназар оға билан ака-сингилдай бўлиб қолдик. Бироқ, афсуски, у менинг ночор аҳволимни кўра-била туриб алдаб кетди, - дейди Камолот Умарова.
Унинг айтишига кўра, Давлатназар Рўзметов дастлаб унинг фарзандларининг Ноутбук компютери ва қўл телефонини олиб кетган.
- Бу компютерда қизларингиз фақат ўйин ўйнар экан. Мен унда ёзадиган ишларим бор, фойдаланиб, кейин қайтараман, - дебди Д. Рўзметов.
- Кунлардан бир кун Давлатназар оға уйимизга келиб чой ичди. Шу аснода у: “Тадбиркорлик учун дўкон очсангизлар, иқтисодингиз яхшиланиб кетади”, деди ва бутка ясатиб бериши мумкинлигини айтди. Биз уйда катта қизим билан ҳар хил пишириқлар пишириб сотиб юргандик. Бу гапни эшитиб жуда қувониб кетдик, - деб ҳасрат қилади Камолот Умарова. – “Бутка тайёрлаш учун 300 доллар бермасангиз бўлмайди”, дегач қайноғам ва қўшниларимдан қарз олиб Давлатназар оғага айтилган пулни бердим. У 7 суткага қамалгач ўзини оқлаш ҳаракатига тушди. Ана шундан бери унинг на қораси кўринади, на телефонга жавоб беради.
“Эҳтиёт бўлинг, фирибгар!” мақоласи эълон қилингач Давлатназар Рўзметовни биринчи бўлиб ҳимоя қилганлардан бири Камолот Умарова бўлади. У фейсбукдаги ўз профилида мақола муаллифини ҳокимлар кетини ялайдиган лаганбардор деб ёзган эди. Лекин ҳамма нарсага вақт – олий ҳакам. Орадан кўп ўтмай унинг ўзи ҳам алданиб қолганини тушуниб етган кўринади.
Камолот Умарова айни кунларда 1-гуруҳ ногирон қизи Кумушхонни олиб касалхонада ётибди. Дори-дармонга пули қолмаганидан нолийди. Нима ҳам дердик, Аллоҳ инсофингни берсин, Давлатназар!

https://www.facebook.com/groups/649483048588031/permalink/1179829045553426/


Биз Twitterда