Хуш омадед! Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонда!

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 
 
 
Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. 
Унда мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, инвестиция,қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 
Олий даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон мулоқотлари якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. 
Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Қўшма баёнотни, Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисида шартномани имзоладилар.
 
 
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, антимонопол сиёсат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, геология соҳасида қўшма илмий-тадқиқотлар ўтказиш, ҳарбий, илмий-техникавий, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, таълим, ёшлар, маданият ва санъат масалаларига доир жами 26 ҳужжат имзоланди.

Биз Twitterда