Хотин-қизлар – демократик жараёнларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси

 
Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик партияси Тўрақўрғон туман Кенгаши ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 22 июндаги Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш мақсадида вилоят фаол хотин-қизлари иштирокида “Хотин-қизлар – демократик жараёнларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси” мавзусида семинар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ирода Қўчқорова, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Шоҳиста Қамбарова, шунингдек, депутат аёллар, партияларнинг "Аёллар қанотлари" вакиллари ва фаол хотин-қизлар иштирок этишди.
 
 
Семинарда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг устувор вазифалари, оила ва жамиятда тинчлик-тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг ўрни, уларнинг давлат бошқаруви ва сиёсий партиялар фаолиятидаги иштироки каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Дилноза Азизова,
ЎзМТДП Тўрақўрғон туман Кенгаши раиси

Биз Twitterда