"Хоразм лазги"си Жаҳон номоддий мероси репрезентатив рўйхатидан ўрин олажак!

Ўзбек халқи номоддий меросининг гултожларидан бири бўлган Хоразм рақси – Лазги Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди томонидан ЮНЕСКО репрезентатив рўйхатига киритиш учун тавсия этилди.
 
 
Дастлаб, лазги тарихи ва бугунги куни ҳақидаги 40 саҳифалик маълумотнома инглиз тилида тўлдирилди. Сўнгра ҳажми 150 саҳифани ташкил этувчи рақс тарихи ҳақидаги рисола яратилди. Талаб бўйича 10 дақиқалик фильм суратга олинди. 10 дона халқона сурат танлаб олинди. 2017 йил 15 март куни фонд барча тегишли ҳужжатларни ЮНЕСКО қароргоҳига йўллади.
Ўзбек халқи жаҳон тамаддуни юксаклигини белгиловчи кўплаб моддий ва номоддий меросга эга. Ҳозиргача Ўзбекистон “Бойсун маданий муҳити”, “Наврўз байрами”, “Шашмақом”, “Катта ашула”, “Аския ижрочилиги”, “Палов ва ош билан боғлиқ анъана ва қадриятлар” каби номоддий меросимизни ЮНЕСКО Жаҳон номоддий мероси репрезентатив рўйхатига киритишга улгурди.
Бунга қадар, “Марғилон атлас ва адрас тўқиш технологиясини сақлаш”, “Нон билан боғлиқ анъаналар” ва бошқа номоддий меросимиз жаҳон номоддий мероси рўйхатига тавсия этилганди.
 

Биз Twitterда