Хоразмда «Рақс сеҳри» фестивали бўлиб ўтади

 
Юртимизнинг ўзига хос бетакрор миллий рақс санъатини бутун дунёга намойиш этиш ва Хоразмда «Арт» туризмини ривожлантириш мақсадида, жорий йилнинг 7-9 сентябрь кунлари Хива шаҳри «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида навбатдаги «Рақс сеҳри» халқаро фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Uzbektourism хабар қилади.
Фестивалда чет эл рақс гуруҳлари, Республикамиз вилоятларидан турли рақс гуруҳлари ва ансамбллар иштирок этади.
Фестиваль доирасида,  рақс усталари томонидан турли мастер класслар, ижодий учрашувлар, фольклор гуруҳлар ва ансамбллар чиқишлари, анимацион шоулар, саҳналаштирилган томошалар, қўғирчоқ театрлари томошалари, ҳунармандлар кўргазмалари, миллий таомлар ва миллий либослар кўргазмалари, миллий халқ ўйинлари бўйича мусобақалар (қўчқорлар ва хўрозлар жанги), тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси ҳамда «Ўзбекистон рақс санъати тарихи» фотокўргазмаси ташкил этилади.

Биз Twitterда