Хитойдан Трампга маслаҳат: "Шимолий Корея масаласида оғзингга эҳтиёт бўл!"

Photo: https://ichef.bbci.co.uk
 
Хитой раҳбари Си Цзинпин АҚШ президенти Дональд Трампни Шимолий Корея юзасидан баёнотлар беришда сал ўзини босиб олишга ҳамда зиддиятни кучайтиришга олиб келиши мумкин бўлган сўз ва ҳаракатлардан узоқ туришга чақирди.
Олдинроқ АҚШ президенти Шимолий Кореяга “каттадан катта муаммолар” таҳдид қилиб, агар Америка ҳарбий базаси жойлашган Гуам оролига ҳужум содир этиладиган бўлса, бу нарса Шимолий Кореяга қимматга тушишини айтганди.
Бу баёнот ортидан Хитой ва АҚШ раҳбарлари телефон орқали мулоқот ўтказишди. Ҳар икки раҳбар ҳам Шимолий Кореянинг атом қуролига эга бўлиши хавфли эканини эътироф этишди.
АҚШ президентининг сўзлари юзасидан фикр билдирган Шимолий Корея армияси қўмондони, "У (Трамп) гольф майдонидан чиқмасдан яна қуруқ сафсата сотяпти, ҳолатнинг жиддиятига тўғри баҳо беролмаяпти" деди деб хабар қилади CNN. 

Биз Twitterда