Халқнинг устига танклар билан бостирган террорчиларга нисбатан дунё матбуоти жим қолмаслиги лозим

 
Бутун Туркия бўйлаб бўлиб ўтаётган, ўтган йилги 15 июль воқеаларини ёд олиш ҳамда қаҳрамонлик кўрсатиб ватанини ёт кучлар қўлида ўйинчоқ бўлган хоинлардан ҳимоя қилган миллатнинг жасоратини яна бир бор таъкидлаш мақсадида ташкил этилган катта ижтимоий тадбир доирасида дунёнинг турли ўлкаларидан келган 100 га яқин халқаро журналистлар Туркия Фавқулодда вазиятлар вазири Мехмет Халис Билден билан учрашишди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўша маъшум тунда ҳамда ундан кейинги кунларда мамлакатда издан чиққан инфратузилмани зудлик билан ўз ҳолига қайтаришда жонбозлик кўрсатган муассаса ўлароқ журналистлар қизиқишига сабаб бўлди.
Мехмет Халис Билден меҳмонларга 2016 йил 15 июлда бўлиб ўтган муваффақиятсиз давлат тўнтаришига уриниш ҳақида батафсил тушунтириш бераркан, “Турк халқи ўша тунда демократия имтиҳонидан муваффақият билан ўтди” деб воқеаларга лўнда баҳо берди.
 
 
“Дунё матбуоти ўша машъум тун воқеаларини ҳикоя қилишда бироз пассив муносабатда бўлди. Журналистиканинг асосий моҳияти нимада: фактларни ёритишда эмасми? Халқнинг устига танклар билан бостирилгани, 249 кишининг умрига зомин бўлингани бу факт эмасми?!” дея йиғилган журналистларга мурожаат қилган вазир, улардан бу борада холисона материлларни чоп этишларини сўради.
Учрашув якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган қатор саволларига Мехмет Халис Билдендан батафсил жавоб олдилар.
Дилмурод Жумабоев,
Ҳотамжон Мамадалиев (фото),
Анқара, Туркия

Биз Twitterда