Буюк Британияга Европа Иттифоқидан чиқиш 50 миллиард евродан ошиққа тушади

Article

Brexit, яъни Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бу мамлакатга 50-60 миллиард евродан ошиққа тушади. Бу ҳақда Sky News’нинг Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммити якунларига кўра берган маълумотларига таяниб,  РИА Новости хабар берди.

Европа Иттифоқининг юқори мартабали манбаларига кўра, Тереза Мэй ҳукумати билан бу мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиш жараёни юзасидан бўладиган 2017 йил март ойидаги музокараларда кун тартибининг илк поғонасидан жой олади. Бу рақам Буюк Британиянинг ўз олдига олган масъулиятларидан келиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши юзасидан референдум июнь ойида бўлиб ўтган ва бу масалани 52% аҳоли қўллаб-қувватлаганди.


Биз Twitterда