Бўларкан-ку: Газ учун тўловларни йиғиш тизими хусусий бизнесга бериляпти!

Ўзбекистонда истеъмолчилардан фойдаланилган газ учун тўловларни йиғиш функцияси хусусий бизнес операторларга берилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Podrobno.uz мухбирига Республика Иқтисодиёт вазирлигидаги манбаси хабар берган.
“Ҳозир мутахассислар томонидан газ таъминоти билан боғлиқ норматив ҳужжатларни кенг кўламда қайта кўриб чиқиш ишлари олиб борилмоқда, ўзаро ҳисоб-китобларни қандай самаралироқ амалга ошириш мумкинлиги ўрганилмоқда. Асосий бош оғриғи бу – катта қарздорлик ҳолати” дейди вазирлик вакили.
Бу борада кўплаб муаммолар ҳозирда лойиҳа даражасида бўлган “Газ таъминоти тўғрисида”ги Қонун билан ўз ечимини топиши кутилмоқда.
Сайтимизда 20 январь куни “Ўзбекистонда 24 соат газ ва электр таъминотининг йўли бор!” сарлавҳали мақола чоп этгандик. Мақоламизда “табиий ресурсларни ишлаб чиқаришни бўлмаса ҳам, уларни аҳолига етказиб беришни хусусий бизнесга топшириш пайти келди” деб бонг ургандик. Не хислатки, бу масала ечими айнан биз таклиф этган шаклга кириши режа қилинибди. Энди электр энергияси ва сув таъминотини ҳам айни шу йўсинда ҳал этишни бошлаш керак!
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда