Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқди. Қиролича ҳужжатга қонун кучини берди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Brexit жараёнини бошлашни кўзда тутувчи ҳужжатга қонуний куч ато этиб, уни тасдиқлади. Бу ҳақда Британия парламенти Палаталар йиғини спикери маълум қилди.
Бирлашган Қироллик парламенти томонидан 13 март куни тасдиқланган ҳужжат, бош вазир Тереза Мэйга Брюссель билан Евроиттифоқдан чиқиш борасидаги музокараларни бошлаш, бу ҳақда сўров юбориш имконини беради. Энди томонлар бунинг учун икки йил музокара олиб борадилар. Буюк Британия тўлақонли равишда 2019 йилдагина иттифоқни расман тарк этсада, бу ҳужжат Қиролича томонидан тасдиқлангани мамлакатнинг амалда ЕИдан чиқиб кетиб бўлганини тасдиқлайди.

Биз Twitterда