Бухорода Марказий Осиёдаги энг мукаммал спорт мажмуаларидан бири қурилади

Article
Бухорода Ислом Каримов ва Ибн Сино кўчалари кесишган жойда бунёд этиладиган Универсал спорт мажмуаси мукаммал ечимга эга эканлиги билан Марказий Осиёдаги энг яхши спорт мажмуаларидан бири эканлигига шубҳа йўқ.
2018 йилда фойдаланишга топшириладиган ушбу мажмуада 15 спорт тури бўйича мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконияти яратилади. Ундан учта машғулотлар зали, бассейн, теннис корти, 3 минг 500 томошабинга мўлжалланган зал ўрин олади. Мажмуа спортчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш, спорт методикаси бўйича намунавий марказ бўлади. Мажмуада ёзги ва қишки спорт майдонлари қурилиб, сўнгги русумдаги спорт анжомлари билан жиҳозланади.

Биз Twitterда