Бугунги кун ёшлари

 
6 сентябрь куни Наманган муҳандислик-қурилиш институти Муҳандислик коммуникациялари факультетида “Бугунги кун ёшлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Факультетнинг ёшлар билан ишлар бўйича декан ўринбосари Хайрулло Нишонов ташаббуси билан ташкил этилган учрашув, Республика имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказининг Наманган вилоятидаги координатори, “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси Нилуфар Аҳмедова, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан таъсис этилган қарорга асосан олий ўқув юртига имтиёзли қабул қилинган Мафтуна Ваҳабова, “Мард ўғлон” Давлат мукофоти совриндори, тадбиркор Темурбек Мўминов ва институтнинг 150 нафар фаол ёшлари ўртасида мулоқот тарзида бўлиб ўтди.
 
 
Давлат мукофоти совриндорлари ўзлари босиб ўтган йўллар ҳамда изланишлари ҳақида тенгдошларига сўзлаб беришди, қизғин дўстона баҳсда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
 
 
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшларга яратилаётган имкониятлар, ўтган даврда қўлга киритилган ютуқлар бўйича фикр-мулоҳазалар алмашинуви тадбирдан кўзланган асосий мақсад бўлди.

Биз Twitterда