Бош вазир Қиролича панжасига панжа урмоқда!

Article
      Эмас осон бу майдон ичра турмоқ,
      Низомий панжасига панжа урмоқ
дея ёзган эдилар буюк бобокалонимиз, шеърият мулкининг султони, давлат арбоби ва авво халқ ҳимоячиси сифатида довруғ қозонган Мир Алишер Навоий. Дарҳақиқат ушбу сатрлар асрлар оша ўз аҳамиятини йўқотмай келаётир.
Буюк Британия ҳукумати тепасига Тереза Мэйнинг келиши мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида туб бурилиш ясайдиганга ўхшаб турибди. Сиёсий майдонда ўз ўрнини кўрсатиб қўйишга интилаётган хоним, бу йўлда ҳатто Қиролича Елизаветта Иккинчининг панжасига ҳам панжа урмоқда. Ўз баёнотлари билан очиқдан очиқ бўлмаса ҳам мамлакат рамзи имиджига салбий бўёқлар бермоқда.
Ҳатто “Темир хоним” лақабини олиб, бир неча ўн йиллар давомида Бирлашган Қироллик ҳукуматини бошқарган Маргарет Тетчэр ҳам дунёнинг энг кекса монархи ва энг бадавлат аёли бўлмиш Елизавета II га нисбатан юксак ҳурмат ва эътибор билан муомалада бўлган.
“Иккинчи Тетчэр” бўлишдан кўра, “Биринчи Мэй” бўлишни истаётган Тереза хоним Британияда ижтимоий тенгликни ўрнатмоқчи. Мамлакатда ишчилар синфи жуда оғир ҳаёт тарзига эга эканлиги, бунга сиёсий арбоблар ва ҳукумат аёнлари етарли эътибор бермаётганлигини таъкидламоқда. Демак шунча йилдан бери Қиролича адолатсизлик қилиб келаётган экан-да.
Жамоалаштириш, ижтимоий масъуллик ва адолат каби тушунчалар коммунистик мафкуранинг унсури сифатида салбий жиҳатдан муҳокама этиб келинарди. Бирлик, тенглик ва дўстлик ҳақидаги гап-сўзлар сиёсий модадан аллақачон чиқиб кетганди.
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй эса буларнинг барини рад этиб, ёддан кўтарилган ғояларни сиёсий майдонга қайтармоқчи. 
Ўзингиз фикрлаб кўринг, яккахон монарх ҳукмрон бўлган мамлакатда буни амалга ошириб бўладими? Мэй мамлакатда нафақат адолат мезонлари ва бирдамлика асосланган “жамоавий жамият” қуришга расман ваъда берди, шунигдек, ватандошларини “ижтимоий масъуллика” чақирди
"Биз тушуниб турибмизки, давримизнинг асосий чақируви –мамлакатимизнинг парчаланишини олдини олиш ва бирлаштиришдир. Ва бу жараённинг ибтидоси сифатида мен жамоавий жамиятни айта оламан ", - қўшича қилди Мэй.
Воқеалар ривожи қандай тус олишини эса вақт кўрсатади.
Жаҳон матбуотидаги бу каби хабарларни ўқиб беихтиёр ўйга  толади киши. Инсоний фазилатлар, ижтимоий адолат, тенглик каби тушунчаларни бизнинг ота-боболаримиз азалдан давлатчиликда қўллаб келишган. Абу Наср Форобий ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” китобида бу масалага кенг ўрин бериб, жаҳон социологиясига ижтимоий адолат терминини киритган десак муболаға бўлмайди.
Биринчи Президентимиз томонидан мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб олға сурилган ва амалга тадбиқ қилинган беш тамойилнинг бири “Кучли ижтимоий сиёсат” экани, барчамизга аён. Айна шу уринишлар натижасида бугун Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти шаклланмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан давом эттирилаётган сиёсатда ҳам халқ манфатлари, инсон омили биринчи ўринда турганини жаҳон ҳамжамияти кўриб турибди.
Тараққиётнинг “Ўзбек модели”га мурожаат қилса осонроқ бўлармиди Тереза Мэйга...?