"Боруссия" "Реал"нинг оғзидаги ошни илиб кетди!

Article
Дортмунднинг “Боруссия” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси кўз қўйган швециялик 17-ёшлик футбол иқтидори Александр Исакни ўз таркибига қўшяпти. Бу ҳақда Eurosport хабар қилди.
Швециядаги илк маҳаллий чемпионатидаги иштирокида “АИК” формасини кийган бу ҳужумчи 24 ўйинда 10 та гол уришга муваффақ бўлди. Қолаверса, Швеция миллий терма жамоасида ҳам дебютини нишонлашга улгурган Александр 2-ўйинидаёқ Словакия термаси дарвозасига гол уришга ҳам эришганди.
Германия клуби ҳужумчи учун 8,65 миллион фунт стерлинг (10,71 миллион доллар) тўлагани маълум бўлди. Испания гранди “Реал” ҳам Исак учун оз эмас, деярли тенг суммани, 10 миллион евро (10,69 миллион доллар) таклиф этганди.
Бу трансфер суммаси Швеция чемпионати учун рекорд сифатида қайд этилди. Аввалги рекорд “Мальме”дан “Аякс”га 7,8 миллион еврога ўтган Златан Ибраҳимовичга тегишли эди.

Биз Twitterда