БМТнинг Халқаро Технология Банки Туркияда жойлашади

 
Кам ривожланган давлатларнинг илм-фан, технология ҳамда инновацион салоҳиятини оширишга ёрдам бериши режалаштирилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошида ташкил этилаётган Халқаро Технология Банки Туркиянинг Гебзе шаҳрида жойлашади. Туркия ҳукумати томонидан бу банк фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун йиллик 2 миллион доллар маблағ ажратилади.
Туркия илм-фан, саноат ва технологиялар вазири Фарук Ўзлю берган маълумотга қараганда, БМТнинг махсус комиссияси тайёргарликни бориши ҳолатини ўрганиш учун Туркияга келди.
Бу ой ичида Туркия ва БМТ томонидан якуний шартнома имзолангач, банкни ишга тушириш ҳамда офис ҳудудини белгилаш бўйича иш олиб борилади. Халқаро Технология Банки ўз фаолиятини бу йил охиригача бошлаши кутилмоқда.

Биз Twitterда