Бўлғуси Олимпиада чемпионларимиз Таразда IV Халқаро бокс турнирида иштирок этади

 
12-17 февраль кунлари Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида Қозоғистонда хизмат кўрсатган бокс мураббийи Кенес Омаров хотирасига бағишлаб  ўтказилаётган IV Халқаро бокс турнири бўлиб ўтади.
2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган беллашувларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистондан келган ёш иқтидорли боксчилар рингга чиқадилар.
Хамид Тангрибердиев масъул мураббий этиб тайинланган терма жамоамиз, (мураббийлар – Самат Илясов, Сирожиддин Наимов, Шерзод Аҳмедов) ушбу турнирга қуйидаги спортчилар билан йўл олмоқда:
 
49 кг Мадумар Куандиков
52 кг Бекзодбек Исадуллаев
56 кг Хайрулло Алиматов
60 кг Жанбулат Ермаханов
64 кг Нодир Жанайдаров
69 кг Темурбек Садуллаев
75 кг Алимардон Абдужабборов
81 кг Ахрорбек Нишонбоев
91 кг Иқболжон Муродов
+91 кг Жамшидбек Маҳамадалиев

Биз Twitterда