Бизга экологик жонкуяр бошқарувчилар зарур

Article
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида таълим ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди, дея хабар қилади ЎзА
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари вакиллари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати аъзолари, мамлакатимиз олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва хорижлик мутахассислар иштирок этди. 
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Р.Файзиев ва бошқалар мамлакатимизда таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, кадрлар салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 
– Бугунги кунда ҳар томонлама билимли, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар ривожланишини табиий муҳит мувозанатига салбий таъсир кўрсатмасдан бошқара оладиган мутахассисларга эҳтиёж жуда катта, – дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг амалий экология ва барқарор ривожланиш маркази раҳбари Азамат Азизов. – Марказимиз тўрт йўналишда фаолият юритиб, мунтазам экология софлигини сақлаш борасида лойиҳалар амалга ошириб бормоқда. 
Тадбирда экологик таълим тизимини ривожлантиришга оид лойиҳалар, кадрлар тайёрлаш сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, барқарор ривожланиш жараёнидаги тадқиқотлар, бошқарув, бу борадаги ўқув дастурларини такомиллаштириш каби мавзуларда маърузалар тингланди. Экологик таълим бўйича Буюк Британиядаги таълим муассасаларида орттирилган илғор йўналишлар бўйича тажриба алмашилди. 

Биз Twitterда