Бир бош қорамол $10 минг. Озарлар ундан 3000 дона сотиб олишди

Озарбайжон Австриядан нархи ўта қиммат бўлган зотдор қорамолларни сотиб олиш бўйича дунё етакчилари қаторига қўшилди. Озарлар бундай қорамоллардан 3000 бош харид қилишган. Бу ҳақда Австриянинг Topagrar нашри хабар бермоқда.
Шундай қилиб, Озарбайжон Австриядан зотдор қорамоллар олиш бўйича учинчи йирик импортёрга айланди. 14 минг бош олган Туркия биринчи, 7 минг бош мол олган Италия эса иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Ҳаммаси бўлиб австрияликлар 2016 йилда 32 минг бош ноёб зотдор қорамоллар сотишга муваффақ бўлдилар. Улар дунёдаги энг яхши наслли қорамол ҳисобланиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитига мослаша олади ва кўп миқдорда сут беради. Уларнинг ҳар бирининг ўртача баҳоси 10 минг доллар туради.

Биз Twitterда