Белит Онай Германия тарихидаги биринчи турк-мэр этиб сайланди

 
Германия тарихида биринчи этник келиб чиқиши турк бўлган фуқаро шаҳар мэри сайланди. 10 ноябрь куни бўлиб ўтган Қуйи Саксония ери маркази - Ганновер шаҳри мэри (ҳокими) сайловларида Яшиллар партияси вакили 38 ёшли Белит Онай 53 фоиз овоз билан ғолиб деб топилди.
Ўз сайловолди дастурини арзон уй-жойларни кўпайтириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини ортириш режалари билан юритган Белит Онай, Христиан-демократлар томонидан қўллаб-қувватланган мустақил номзод Экхард Шольцни ортда қолдирди.
4 миллион 200 мингдан зиёд этник турклар яшайдиган Германияда ҳозиргача турклар бирор йирик шаҳар мэри лавозимини қўлга киритмаганди.

Биз Twitterда