"Беларусь президенти февралда Тошкентга келади" деган хабарлар тасдиғини топмади!

Article
Кеча, 9 январь куни кўпгина ахборот нашрлари tut.by сайтига ҳавола берган ҳолда "Беларусь президенти Лукашенко февралда Тошкентга келади" деб хабар беришганди. Бу хабарлар тасдиғини топмади!
Ҳавола орқали хабарнинг илк манбасини кўриш истагида бўлганлар бўш саҳифага дуч келишди. Кейинроқ, тушдан кейин эса tut.by сайти Беларусь ва Ўзбекистон иқтисодий муносабатларига оид янги таҳлилий материал эълон қилди ва бу материал ичида "юқори даражадаги расмий учрашувлар қачон бўлиши ҳақида расмий маълумот ҳали эълон қилинмаганлиги"ни билдирди.
Александр Лукашенко 2016 йил октябрь ойида Покистондан қайтишда Ўзбекистонга тўхтаб ўтганди ва Самарқандда биринчи Президентимиз қабрини зиёрат қилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев билан ишчи учрашув ҳам ўтказганди.