Бектемир-шоу кўрамиз: 2017 йилги бокс бўйича Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади!

2017 йилги бокс бўйича Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади! Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) расмий сайти хабар қилди.
 
 
Жорий йилнинг 30 апрель - 7 май кунлари бўлиб ўтадиган ушбу йирик мусобақада 1977-1998 йиллар орасида туғилган қитъанинг энг кучли боксчилари иштирок этишади. Бу турнир 2017 йилги Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ягона саралаш бўлгани учун ҳам барча ўз имкониятларини ишга солишга уриниши муқаррар. 8 вазннинг ҳар бир тоифасида 6 тадан боксчи жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 
Томошабинлар ушбу мусобақаларга билет топишга қийналиши аниқ! Чунки ўзбек боксчиларининг сўнгги йиллардаги зафарли юришлари, айниқса РИО-2016даги ёрқин ғалабалари Ўзбекистонда боксга бўлган қизиқишни юқори чўққига олиб чиқди.
Ишонамизки, саккиз вазннинг ҳар бирида боксчиларимиз рақибларини доғда қолдириб, олтин медалларни қўлга киритишади. 
Айниқса, Рио-2016 Олимпиадасида тасодиф туфайли олтин медални қўлдан бой берган Бектемир Мелиқўзиев ўз мухлислари кўз ўнгида янги зафар достони битиши аниқ!  Рақибларига Худонинг раҳми келсин!

Биз Twitterда