Банкирлар эҳтиёт бўлинг! Кибержиноятлар фаоллашмоқда

Article
Ахборот коммуникация технологиялари ривожлангани сайин инсонларнинг виртуал оламга бўлган боғлиқлиги ошиб бормоқда. Банк-молия соҳасида ҳам инновацияларнинг қўлланиши натижасида анъанавий услуб ўз аҳамиятини йўқотиб, ҳамма ҳужжатлар электронлашиб кетмоқда. Бу эса яқин вақт ичида банк тизимини одатийликдан чиқиб тўла виртуаллашишига замин яратаётир.
Албатта бу инсонларга қулайликлар туғдирмоқда, шу билан бирга банк-молия соҳаси ходимларига ҳам. Лекин масаланинг бошқа бир томони борки, уни эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Соҳанинг оёғига тоборо чирмовуқдек ёпишиб бораётган молиявий қаллобликлар ҳам тўла виртуаллашиб бўлди.
Бунга Россия банк тизимида 2016 йилда рўй берган ҳодисалар таҳлили яққол мисол бўлади. Йил давомида қайд этилган молиявий жиноятларнинг 98,5 фоизи кибержиноятларга тўғри келган. Одатий услубда амалга оширилган талончиликлар эса умумий кўрсаткичнинг атиги 1,5 фоизини ташкил этган холос. Бу ҳақда Россия “Сбербанк”и раҳбари Герман Греф маълумот берди.
Кибержиноятлар сони миллионларни ташкил этсада, уларнинг амалга оширганларни жавобгарликка тортиш ҳолатлари  ўнлаб холос. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда замонавий қонунбузарларга қарши қўллайдиган чоранинг ўзи йўқлигини, уларнинг АКТ соҳасидаги билимлари жуда пастлигини кўрсатиб турибди. “Кибержиноятларга қарши курашиш алоҳида ёндашувни талаб этади. Полиция эса бу билан одатий услубда курашмоқда. Бундан эса натижа чиқмайди” – дейди Греф.

Биз Twitterда