Азизбек ва Наргиза. Уларнинг Наманган вилояти раҳбариятига нима гапи бор?  

Ҳар бир инсон ҳаётини икки масаладаги тўғри қарор ҳал этади. Бири - касб танлаш, бири - ёр танлаш. Наманганлик Азизбек Маматхонов меҳрибонлик уйида камол топди. Наманган шаҳридаги 31-умумтаълим мактабини тамомлагач, Саноат коллежида таҳсил олди. Ўзи танлаган касб бўйича фаолият бошлаш билан бир вақтда севган ёри билан ҳаётини боғлади.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳомийлигида Наманган шаҳридаги “Диёр” тантаналар мажмуасида Азизбек билан Наргизанинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтди.
Партия вилоят кенгаши раиси Дилором Абдураҳимова, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвиддин Мансуров, “Наманган ҳақиқати” газетаси, “Водий медиа” МЧЖ вакилларининг табрик ва тилаклари вилоят театри жамоаси, “Истиқбол” ёшлар қаноти фаоллари  ҳамда “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқларга уланиб, никоҳ тўйига унутилмас мазмун бағишлади.
 
 
Бахтли келин ва куёв тўй маросими давомида ушбу хайрли тадбирга бош бўлган Наманган вилояти раҳбариятига чексиз ташаккурларини изҳор қилишди.
Мўътабар Қозиева

Биз Twitterда