"Ажойиб Хитой" ғояси: Пекинда парламент сессияси бошланди

Article
Бугун Бутунхитой халқ вакиллари йиғини сессияси ўз ишини бошлади. Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцяннинг маърузаси билан очилган ушбу анжуманда уч мингга яқин депутат иштирок этишмоқда. Хитойнинг 13-беш йиллик (2016-2020) режалари, тараққиёт дастурлари муҳокамаси давом этмоқда.
Шунингдек, жума куни Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида мамлакатнинг асосий маслаҳат органи - Хитой халқ сиёсий маслаҳатлашув кенгаши Бутунхитой қўмитаси сессияси ўз ишини бошлаганди.
Ҳар икки сессияда мамлакат раҳбари Си Цзиньпиннинг миллий уйғониш орзусини амалга оширишга қаратилган “ажойиб Хитой” ғояси ила йўғрилган “стратегик режаси” муҳокама қилинади ва амалга ошириш механизми ишлаб чиқилади.
Режа ўз ичига, тўкин жамият қуриш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш тамойилларини олган бўлиб, давлат ана шу асосда иш кўради.

Биз Twitterда