Автомобилингизнинг чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги меъёрдами? Наманганда "Тоза ҳаво" ойлиги бўлиб ўтмоқда

 
10 апрелдан бошланган “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида асосий эътибор, автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш ва бунда давлат назоратини кучайтириш ҳамда автомобилларга ёқилғи қуйиш, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари, йўлларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинишига эришишга қаратилган.
 Ойликнинг биринчи босқичида Наманган вилоятида 6500 дона автоуловни текширувлардан ўтказиш режалаштирилган – дейди Vodiymedia.uz мухбири билан суҳбатда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси Бунёдбек Аҳмадалиев. – Бунинг учун тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Ойликнинг дастлабки ўн кунлигида Наманган шаҳар ва туманлардаги марказий кўчаларда, Норин туманидаги “Чўжа” мунтазам йўл-патруль хизмати масканида вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда 2751 дона автотранспорт воситасининг ис гази ва тутун қалинлиги меъёри кўрикдан ўтказилди. Ўлчов жараёнида 46 автотранспорт воситасида ис гази ва тутун қалинлиги белгиланган меъёрдан ортиқлиги аниқланди ва жойида созлашишга эришилди.
 
 
Шунингдек, ойликнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш мақсадида корхона, ташкилотлар, ўқув муассасалаларда ташвиқот-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ойлик 10 майга қадар давом этади.

Биз Twitterда