Автобус билети бундан буён пластикка!

Article
Бугун, 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳокимликларига Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўлкира учун нақд пулсиз ҳақ тўлаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш вазифаси юкланди. 
Шунингдек, ушбу Қарор билан лизинг ташкилотлари ва автомобиль транспорти ташкилотлари – Дастур доирасида сотиб олинадиган микроавтобусларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим тўловидан; автомобиль транспорти ташкилотлари – йўловчиларни шаҳар атрофида ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда (қишлоқ жойларда) автобуслар ва микроавтобусларда ташиш ҳажми бўйича ягона солиқ тўловидан озод қилинди.

 


Биз Twitterда