Астанадаги маслаҳатлашувлар жуда оғир ўтмоқда

Article
Кеча Астанага Россия, Эрон ва Туркия делегациялари етиб келишганди. Бугун ушбу делегациялар ўртасидаги дастлабки маслаҳатлашувлар бўлиб ўтмоқда, дея ёзади ТАСС.
Бугун бўлиб ўтаётган барча томонларнинг бир стол атрофига ўтиришидан олдинги Россия, Эрон ва Туркия делегацияларининг ўзаро маслаҳатлашувлари ўта мураккаб тарзда ўтмоқда. Бу ҳақда журналистларга Россиянинг Қозоғистондаги элчи-маслаҳатчиси Александр Мусиенко маълумот берди.
"Музокаралар жуда оғир ва чигал тарзда ўтмоқда. Лекин музокарачиларимизнинг ҳали вақтлари бор. Улар ўз ишларини юқори савияда бажарадилар. Бизнинг вакилларимиз жуда жанговар руҳда, кайфиятлари ҳам аъло. Биз барча билан келишиб олишни истаймиз ва бунга ҳаракат қиламиз. Астана музокаралари Сурия муаммосини ҳал этишдаги асосий учрашув эмас. Томонларнинг Женева йиғини олдидан ижобий муҳит яратилишда муҳим ўрин тутади ", - деди Мурсиенко.
Делегация вакиллари музокаралар якуни бўйича ҳамкорликда имзоланадиган қўшма ҳужжатнинг бандларини муҳокама этишмоқда.
23-24 январь кунлари Сурия ҳукумати ва қуролли мухолифати вакиллари иштирокидаги тинчлик музокаралари ўтказилиши режалаштирилган. Унда иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура ҳам етиб келган.
 

Биз Twitterда