Астанада ҳам Ислом Каримов кўчаси бўлади!

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси бутун МДҲ мамлакатларида абадийлаштирилмоқда. Юртимизда раҳматли Юртбошимиз номи билан аталган масжид, халқаро фонд, унинг фаолияти ва ҳаётини ўрганиш музейи фаолият кўрсатмоқда. Яқинда Тошкент, Самарқанд ва Қаршида Ислом Каримовнинг ҳайкаллари ўрнатилади.
 
 
Москвада Ислом Каримов номидаги хиёбон ташкил этилиб, унга монумент ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Туркманистонда мустақиллигимиз асосчиси номи билан аталган кўча ва ёдгорлик мажмуасини очилишида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу жаҳон матбуотида кенг ёритилди.
Шу кунларда Қозоғистон пойтахти Астанада ҳам Ислом Каримов номи билан аталадиган кўча пайдо бўлади.
Айни пайтда Қобонбай ботир ва Турон проспектлари ўртасидаги кўчага Ислом Каримов номини бериш таклифи ўртага ташланган. Ҳозир бу таклиф кенгаш томонидан кўриб чиқилмоқда ва бошланаётган ҳафтада бу масала сессия кун тартибига қўйиб тасдиқланади. Бу ҳақда Астана шаҳри тилларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Тлеугали Кишкабаев маълумот берди.
Ҳозирда Тошкентда Қозоғистон билан боғлиқ бир неча кўчалар мавжуд. Шаҳар аҳолиси Мухтор Авезов, Абай Қўнонбоев, Жамбул, Сайрам, Чимкент ва Кустанай кўчаларида сайр қилиб юришлари мумкин.

Биз Twitterда