АҚШ ва Буюк Британия Сурия жангариларига кимёвий қуроллар етказиб беришгани аниқланди!

photo: https://southfront.org
 
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотга кўра, Сурия жангариларининг Алеппо ҳамда Дамшқ атрофидаги омборларидан топилган кимёвий қуроллар уларга АҚШ ва Буюк Британия томонидан етказиб берилган. Бу ҳақда РИА новости маълум қилади.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фейсал Микдаднинг айтишича, топилган кимёвий қуроллар АҚШнинг "Federal Laboratories" ва "NonLethal Technologies" ҳамда Буюк Британиянинг "Cherming Defence UK" фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган.
“Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, АҚШ ва Буюк Британия, ҳамда уларнинг минтақадаги иттифоқдошлари Химиявий қуролларни таъқиқлаш тўғрисидаги Конвенция талабларини бузиб, Сурия ҳудудидаги террористик ташкилотларни қўллаб келишяпти. Оддий қурол билан таъминлаш етмай, таъқиқланган заҳарли моддаларни ҳам етказиб беришяпти”, деб таъкилдади Микдад.
Энг қизиқарлиси, аввал АҚШ Сурия ҳукуматини кимёвий қуроллардан фойдаланишда айблаб келар эди.

Биз Twitterда