Анорбой Олимов: Ўзинг Асра

 
Ўксик дилларга малҳам,
Ғамгин кўнгилга ҳамдам,
Эл дардин дардим деган
Беморларингни асра.
 
Бедор оқ тонгни кутган,
Адашганни авф этган,
Адолат туғин тутган
Бедорларингни асра.
 
Маърифатга чорлаган,
Барчани дўст ёрлаган,
Йўқни топиб борлаган
Саркорларингни асра.
 
Юз йилда бир келар дер,
Эл дардин айтолган эр,
Камтарликда она ер -
Ғамхўрларингни асра.
 
Ҳар лаҳза қил иноят,
Умрин бер бениҳоят,
Ҳамроҳи бахт-саодат
Тождорларингни асра.
 
Тожин кияр она шарқ,
Боқий бўлсин тожу тахт,
Ҳар парвози юз омад
Шунқорларингни асра.
 
Айладинг соҳиб карам,
Айлагайсан муҳтарам,
Мисли йўқ боғи эрам
Диёрларингни асра.
 
Ваъданг бор «соҳиб саҳо
Кўрмас ёмонлик асло»,
Эл-юрт қилур илтижо:
Сардорларингни асра!
 
Анорбой Олимов,
Шоир, “Косонсойнома” газетаси бош муҳаррири

Биз Twitterда