Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейн ЕЧ-2020 саралаш босқичининг энг яхши тўпурари бўлди. Инглиз ҳужумчиси рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол этди.
Иккинчи ва учинчи ўринлар исроиллик Эран Захави ва португалиялик Криштиану Роналдуларга насиб этди. Уларнинг ҳар иккиси ҳисобида 11 тадан гол мавжуд.