Андижон вилояти ҳокими: Электр энергиясини ўчириш менга ҳам ҳавас эмас...

Фото: http://auz.uz/
 
Андижон шаҳар ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун шаҳар аҳолисини уй-жой билан таъминлаш масалаларига бағишланган брифинг ўтказилди. Унда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди, деб хабар беради “Андижоннома” газетаси ўз сайтида.
Брифингда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги қарорига асосан жорий йилда вилоятда таълим муассасаларининг собиқ ётоқхоналарини уй-жой сифатида, қайта таъмирлаш ҳисобига ногиронлиги бўлган, оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган 250 та фуқароларни уй-жой билан таъминлаш белгилангани алоҳида таъкидланди.
Брифингда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова, Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев, тижорат банклари раҳбарлари уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида зарур маълумот бердилар.
- Электр энергиясини ўчириш менга ҳам ҳавас эмас, - дея ўз муносабатини билдириб қўшимча қилди брифингдан сўнг Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов. – Қанийди йигирма тўрт соат ўчирмасдан ҳаммани электр ва газга бўлган талабини қондириб, сизларнинг раҳматингизни олсам. Юртбошимиз менга халқимизни рози қилиш вазифасини қўйган. Халқ қачон рози бўлади? Қачонки электр энергияси ўчмаса, гази, кўмири бўлса, ана шунда рози бўлади. Қарс икки қўлдан чиқади. Бу ёғини ҳам айтайлик. Халқимиз томонидан ҳам муаммолар бўлмоқда. Электр энергияси нима учун берилади? Хонадонни ёритиш, хўжалик, маиший техникалардан фойдаланишга. Инсоф нуқтаи назаридан гапирадиган бўлсак, аҳолининг 70 фоизи электрдан иситиш учун фойдаланади. Тартибли истеъмол қилинадиган бўлса, вилоят аҳолисини 24 соат давомида электр энергияси билан таъминлаш имконияти мавжуд...

Биз Twitterда