Анастасия Сердюкова Жаҳон кубогида «бронза» соҳибаси. У Алина Кабаева ва Ирина Винер-Усмонованинг махсус совғасига сазовор!

 
Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида 21-23 апрель кунлари эса Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтди. Унда  дунёнинг 19 мамлакати: Австралия, Арманистон, Беларусь, Болгария, Грузия, Исроил, Индонезия, Испания, Қозоғистон, Латвия, Россия, АҚШ, Таиланд, Украина, Финляндия, Швейцария, Эстония, Япониядан 90 дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.
 
 
Ҳамюртимиз Анастасия Сердюкова бадиий гимнастика бўйича бўлиб ўтган Жаҳон кубоги босқичида муваффақиятли иштирок этиб, бронза медали билан тақдирланди.
Маълумот учун, Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) томонидан ташкил қилинган жаҳон кубоги тўртта мамлакатда ўтказилади. Улардан дастлабкиси Италиянинг Пескара шаҳрида бўлиб ўтди. Иккинчисига Тошкент шаҳри мезбонлик қилди. Учинчи ва тўртинчи турнирлар Боку ва София шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, юртдошимиз Анастасия бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси устози Ирина Винер-Усмонова ва жаҳонга машҳур гимнастика юлдузи Алина Кабаеваларнинг назарига тушди. Унга махсус мукофот - “Артистизм учун” номинацияси бўйича “Алина Кабаева хайрия фонди”нинг сертификати топширилди.

Жаҳон бадиий гимнастикасида ўзига хос ўринга эга бўлган Ирина Винер-Усмонова Самарқандда таваллуд топган. У наманганлик миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқасидир. Алина Кабаева эса Тошкент вилоятида таваллуд топган. Унинг ҳам Наманган шаҳрига алоқаси бор. У машҳур футбол Марат Кабаевнинг қизи бўлиб, отаси ўз пайтида "Навбаҳор" сафида тўп сурган.

Биз Twitterда