Ҳаммасини Оллоҳимга айтиб бер: Арманилар 2 ёшли Озар қизини ўлдирдилар!

Photo: https://sputnik.az
 
Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ зиддият ҳали ҳамон давом этмоқда. Халқаро ҳамжамият воситасида томонлар ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришиб, масалани сиёсий йўл билан ҳал этишга қаро қилинган бўлсада, Арманистон қуролли кучлари Озарбайжонга қарата тажовузкорликни давом эттирмоқда.
4 июль куни, арманилар томонидан Озарбайжон тарафини миномётлардан муттасил ўққа тутиш натижасида, келиб тушган снаряддан Озарбайжоннинг Физули тумани, Алханли қишлоғида бир неча тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Энг ачинарлиси, 2 ёшга ҳали тўлиб улгурмаган Заҳро исмли қиз ҳам бундай ёвузликнинг қурбони бўлди!
Дунё бугун бирлашиб, Серж Саргсян раҳбарлигидаги армани ҳукуматидан бундай хунрезликларни тўхтатишни талаб этиши керакдай кўриняпти. Суриядан қочиб кетаётган оиланинг уч ёшли боласи денгизга ғарқ бўлиб, ўлиги қирғоққа чиққанда бутун башар аҳли қандай муносабат билдирган бўлса, бугун ундан-да оғир ҳолатда, аскарнинг ўқидан ўлган икки ёшли қизалоқнинг ҳаётига зомин бўлганларга нисбатан кескин чиқишлар бўлмас экан, армани жинояти давом этаверади.
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда