Амир Темур муваффақиятларининг сири нимада эди? Бунга исботсиз жавоб

Ўзининг улкан давлатчилик солоҳияти ва  иқдори билан моваронуннаҳр тупроғида буюк  салтанат барпо этиб, унинг сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий тамойилларини ишлаб чиққан соҳибқирон Амур Темур жамият тарихида ушбу салтанат пойдевори барқарор бўлишига ва авлодлар томонидан авайлаб ардоқланишини орзу қилганди. У ана шу масъулиятли вазифада, авволо ёш авлодга катта умид боғлаган, унга ишонган. Бунга мисол қилиб, биринчи навбатда Соҳибқирон авлодларининг халқимиз тарихида қолдирган шавкатли изларини келтириш мумкин.
 
 
Амур Темур ўғиллари ва невараларини ёшлик чоғидан  бошлаб салтанат масъулиятини ўз зиммасига ола биладиган шахс бўлиб етишмоғи учун ҳаракат қилган, уларга энг оғир вазифаларни ишониб топширган. Чунончи, ҳижрий 776 (милодий 1375) йили Жатага қилган юриши чоғида лашкарнинг энг масъулияли саналмуш манғлай қисмини боқаришни ўғли Жаҳонгир Мирзога топширган. Бу шаҳзода ғанимлар устига лашкар тортиб, баҳодирлик санъатини намойиш этган, марди майдон бўлиб жанг  қалган ва ғалаба қазонган. Ўша пайтда у бор-йўғи ўн тўққиз ёшда эди.
  Амур Темурнинг иккинчи ўғли Мирзо Умаршайх ўн тўрт ёшида  - 1370 йил Балхда Амур Ҳусайин билан жангда қатнашган, душман балан юзма-юз жанг олиб борган. Соҳибқирон салтанати тарихини унинг ҳаётлик чоғида ёзиб борган тарихчи Низомиддин Шомий “Зафарнома” асарида бу воқеани қуйдагича ҳимоя қилинади:
      Ҳижрий 789 (милодий 1387) йили Амир Темурнинг ғарбий ўлкаларга юриши чоғида Дашти Қипоқдан Тўхтамишхоннинг Бекёруқ ва бошқа саркардалар бошчилигидаги катта лашкари фурсатини ғанимат билиб, Мовароуннаҳрга  бостириб келади ва бу фитнага Мўғилистондан Анко Туро ҳам ўз лашкари билан қўшилади. Умаршайх Мирзо ўша вақтда Андижонда эди. У ҳеч бир саросимага тушмасдан ёв билан қайта-қайта жангга киришади, мисли кўрилмаган қаҳромонлик сифатларини номойиш этиб, ғалаба қозанади.
  Соҳибқирон Амур Темур учинчи ўғли Мироншоҳни 1380 йил ўша пайтда энг катта вилоят саналган Хуросон ўлкасини бошқаришга тайинлайди. Шаҳзода энди ўн тўрт ёшга тўлган бўлиб, кейинроқ, аниқроғи, 1393 йил Эронзаминга ҳукмдор қилиб белгиланган.
  Шоҳрух Мирзо ҳизмат соҳибқиронинг кенжа ўғли, унинг вафотидан кейин темурийлар давлатини катта салоҳият ва тадбир билан бошқарган йирик давлат арбоби эканлиги тарихдан маълум. У ўн етти ёшиданоқ жанговар ҳаракатларда қатнашган, Амур Темур лашкарининг илғор, манглай ва жуванғар қисмларини бошқарган. Соҳибқирон бу ўғлига 1396 йил Хуросон ўлкасини суюрғол қилди. “Ҳазрат Соҳибқироннинг тўғри раъйи тўртинчи иқлимда жойлашган Хуросон мамлакатини кўзи очиқлигида саодатли шаҳзода (Шоҳруҳ Мирзо)га белгилашни тақоза этди. Шунга кўра Хуросон, Сеистон ва Мозандарон вилоятларини то Ферузкуҳгача амирзода Шоҳруҳ бошқаришини буюрди. Донгдор амирлар ва саркардалардан Шайх Али Боҳодир, Ҳожи Сайфиддин, Ҳасан Жондор, Али тархон ва бошқаларни, хуллас, ҳар бир тумандан бир гуруҳни ажратиб, барчасини кўчириб ушбу шаҳзоданинг хизматига юборди”,-деб ёзди бу ҳақда Шарафиддин Али Яздай ўзининг “Зафарнома” асарида. Бу олий фармон ҳижрий 799 (милодий 1397) йил эълон қилинган ва Шоҳруҳ Мирзо ўша пайтда ўн тўққиз ёшда эди.
  Соҳибқирон узоқ сафарларга, жумладан 1391 йили Дашти Қипчоққа ва 1392 йили беш йиллик юришга кетганида Мовароуннаҳрни идора қилишни Шоҳруҳ Мирзога буюриб, уни пайтахт Самарқандда қолдиргани яхши маълум. Бу ҳам унинг салтанат ишида ўз фарзандларига ишонганлигидан далолат беради. Амур Темур нафақат ўғиллари, балки невараларига ҳам ана шундай эътибор билан  қараган. Улар орасида Жоҳонгир Мирзонинг ўғли Маҳмуд Султон ўзининг жасорати довюраклиги билан ажралиб туради. Мовароннаҳрнинг шарқда мўғилистон билан чегара қисмларини муҳофаза қилишни 1397 йил Муҳаммад Султон зиммасига юкланган ва бу вақда у йигирма икки ёш эди. Соҳибқирон етти йиллик юришга сафар қилганида эса, салтанат пойтахти Самарқандни идора этишни ушбу неварасига ишониб топширган.
Соҳибқирон етти йиллик юришдан ғалаба билан қайтгач, 1404 йили пойтахт Самарқандда катта тўй беради ва бу тантаналарда Мовароннаҳрдан шарқда жойлашган ўз тасарруфидаги ҳудудларни неваралари Мирзо Улуғбек ва Иброҳим Султонга суюрғол қилади. Ўша пайтда амирзодалар эндигина ўн ёшга тўлган эдилар. Шоҳруҳ Мирзо темурийлар тахтига ўтирганида 1410 йили Улуғбекни Мовароннаҳр ва ундан шарқдаги вилоятлар ҳукмдори этиб тайинлади.Улуғбек ўша кезларда ўн беш ёшда эди. Ҳокимиятни бошқарган  темурий шаҳзодалар ичида энг ёши Заҳриддин Бобур бўлиб, у XV асрнинг оҳирги ўн йиллигида, аниқроғи, 1494 йили ўн икки ёшда Фарғона ҳукмдори сифатида тахтга ўтиради ва ўн тўрт ёшида пойтахт Самарқандни бошқаради.
Соҳибқирон ўз авлодларининг нафақат давлатдорлик иқтидорини оширишга, балки уларнинг билим соҳиби бўлишига, маънавий камолатига катта эътибор билан қараган. Шу боис бўлса керак, айрим темурий шаҳзодалар  илм-фан соҳасида юксак иқтидор ҳосил қилиб, катта шуҳрат қозонганлар. Жумладан, фалакиёт илмининг асосчиларидан бшлмуш Мирзо Улуғбекнинг етук салоҳияти ва фанни рувожлантиришдаги хизматлари айниқса, катта шуҳрат топди. Унинг ўша  пайтда Самарқандда эришган илмий муваффақиятлари кейинчалик Шарқ ва Ғарбда илм-фан рувожи учун муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
    Ўз даврида соҳибқирон Амур Темур ҳуснихат санъати ривожига асос солган бўлиб, Темурий шаҳзодаларининг кўпчилиги ажойиб ҳуснихат соҳиблари бўганлар. Хусусан, хv асрда Шоҳруҳ Мирзо салтанатида Ҳирот, Шеъроз ва бошқа шаҳарларда, Ҳусайн Бойқаро ҳукмдорлиги ва Алишер Нaвоий ҳомийлигида Ҳиротда китобат санъати равнақ топди. Темурий ҳукмдорлар ёзув маданияти ривожига ҳомийлик қилибгина қолмай, ўзлари ҳам бу соҳада талайгина ёзма мерос қолдирганлар. Жумладан, Иброҳим Султон олти хил хат услубини мукаммал эгаллаган ажойиб қалам эгаси саналган. У Шеъроз ва атроф вилоятлар ҳокимир эди. Шарафиддин Али яздий машҳур “Зафарнома” асарини бевосита Иброҳим Султон ҳомийлиги остида ёзган. Тарихчи ушбу асарида Иброҳим Султоннинг сифатларини тавсифлар экан, унинг китобат илмидаги маҳорати хусусида сўз юритиб, ҳуснихат унинг хулқ дафтаридан бир боб эканини алохида такидлаб ўтган. Ушбу сўзлардан маълум бўладики, Иброхим Султон китобат бобида юксак савияга эришган ҳамда Қуръони карим нусхалари, турли китоблар, тўпламлар, шажара ва астрономик зижларни фасоҳат билан кўчирган. Иброҳим Султон қалами билан ёзилган айрим хат намуналари Шероздаги осориатиқаларда ҳозиргача сақланиб келмоқда.
    Темурийлар даврида ёзув маданиятига сезиларли ҳисса қўшган яна бир темурий шаҳзода - Шоҳруҳ Мирзонинг ўғли Мирзо Бойсунғур эди. Бу шаҳзоданинг китобат санъатига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Унинг ҳомийлигида Хиротда хоттотлик соҳасидаги қалами, айниқса, сулс хат услубида беназир эди. Шаҳзоданинг бошчилигида Ҳирот хоттотлик мактаби шакилланди ва ундан жуда кўп моҳир хaттотлар етишиб чиқди.
Темурий шаҳзодалардан яна бири - Султон Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Бадиуззамон  ҳам бир неча хатда, айниқса настаълиқ ёзувида етук маҳорат соҳиби эди. Темурийлар даври китобат санъатининг узвий давоми Заҳриддин Мухаммад Бобур томонидан яратилган ва бобурий хат номи билан танилган маҳсус хатда ўз аксини топди. Мазкур хат Бобур томонидан жорий қилинган бўлиб, унда араб алифбосининг ҳарфлари кўпроқ туркий тил қоидаларига мослаштирилган ва бир мунча соддалаштирилган. Бобур Мирзо мазкур хат хусусида ўзининг машҳур “Бобурнома” асарида ҳижрий 910 (моддий 1504) йил воқеалари баёнида “Ушбу маҳалларда бобурий хатини ихтиро қилдим”, деб ёзади.
   Юқоридагилардан ҳам маълум бўладики, соҳибқирон Амур Темур ёш авлоднинг рувожланишига алоҳида этибор билан қараган, улардаги иқтидор ва қобилият камол топиши учун  ҳар томонлама кўмагини аямаган. Бунинг натижаси ўлароқ, темурийлар салтанатида илм-фан ва маданий юксак даражада рувожланган ва ўзига хос ренессанс даври даражасига кўтарилди.
    Омонулло Бўриев

Биз Twitterда